Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
«Эвертон» Рунига жиддий чора кўради
«Эвертон» ҳужумчиси Уэйн Руни автомобилини маст ҳолда бошқаргани учун клуб томонидан жаримага тортилади. Бу ҳақда The Mirror нашри хабар тарқатди.
Манба берган хабарга кўра, ливерпулликлар бош мураббийи Роналд Куман унинг ҳаракатларидан норози бўлган ва уни жамоа машғулотларидан четлатиб, икки ҳафталик маошидан маҳрум қилишни режалаштирмоқда. Бу тахминан 300 минг фунт стерлинг миқдоридаги маблағ бўлади.
Шунингдек, Руни «Эвертон»нинг «Тоттенҳэм»га қарши учрашувини ҳам ўтказиб юбориши кутилмоқда. Қизиқ томони, Куман Руни билан шартнома имзолашдан олдин ҳам унинг хулқидаги камчиликлардан безовта бўлганини билдирганди.
Мавзуга оид
16:21 / 14.07.2023
Деле Алли «ёрилди». Болаликда тажовузга учрагани, руҳий муаммолар, Почеттино ва Моуриньо ҳақида
18:43 / 31.01.2022
Фрэнк Лэмпард – «Эвертон» бош мураббийи
18:05 / 28.10.2021
Куманни ҳайдашди. «Барселона»ни энди ким қутқаради?
06:32 / 28.10.2021