Ўзбекистон | 21:34 / 04.09.2017
141819
1 дақиқада ўқилади

Расман: 1 доллар 8100 сўм

Фото: «Ўзбекистон24»

Ўзбекистонда эртадан 1 АҚШ доллари 8100 сўмга тенг бўлади.

Ўзбекистон Республикаси Марказий банки хорижий валюталарнинг сўмга нисбатан 5 сентябрь санасидан кучга кирадиган янги қийматларини эълон қилди.

Янги курсга кўра, 1 долларнинг қиймати 8100 сўмни ташкил қилмоқда. Доллар ўтган ҳафтадаги курсга нисбатан 3889 сўм 65 тийинга қимматлади.

1 евро қиймати 4678,6 сўмга ошиб, 9645 сўм 48 тийинга етди.

1 Россия рубли 139,91 сўм этиб белгиланди, бу ўтган ҳафтага нисбатан 68,73 сўмга кўп. 

Эслатиб ўтамиз, 3 сентябрь куни Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёевнинг «Валюта сиёсатини либераллаштириш бўйича бирламчи чора-тадбирлар тўғрисида»ги ПФ-5177 сонли фармони имзоланди ва бу фармон 5 сентябрдан кучга кириши маълум қилинди.

Мавзуга оид