Фан-техника | 23:10 / 05.09.2017
6004
2 дақиқада ўқилади

Apple симсиз Beats Studio3 қулоқчинларини намойиш қилди

Apple W1 чипидаги биринчи симсиз қулоқчинлар бир марталик заряддан 40 соатгача ишлайди. "Лайфхакер" шу ҳақидаги маълумоти билан бўлишди. 

Beats Studio3'нинг асосий янгилиги - шовқинларни камайтиришнинг динамик тизими. Қулоқчинлар атрофдаги шовқинларни ўрганиб, босим ўтказиш интенсивлигини тартибга солади. Улар бундай режимда 22 соатгача ишлайди,  шовқинни камайтирмай эса - 40 соатгача. 

Тезкор заряд тизимида 10 дақиқагина турган қулоқчинлар 3 соатгача тўхтовсиз мусиқа тинглаш имконини беради. Қулоқчинлар Lightning орқали эмас, microUSB'га уланиб қувват олади. 

Фото: apple.com

Қулоқчинлар биринчи навбатда iPhone, iPad, Mac ва Apple Watch билан ишлашга мўлжалланган. Beats Studio3 қурилмалардан бирига уланган тақдирда, iCloud'даги бир аккаунтга боғланган қолган барча қурилмалар билан ишлаш имконини беради. Шундай бўлса-да, уларни оддий симсиз қулоқчинлар каби Bluetooth орқали бошқа қурилмаларга ҳам улаш мумкин.

Beats Studio3 олти хил рангда тақдим этилади: қизил, қора, оқ, тилларанг, кўк ва кулранг. Тўпламда шунингдек ташиш қопламаси, пультли кабель ва USB кабели ҳам бор. 

Мавзуга оид