Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Атамбоев Ўзбекистонга октябрда келади, чегара бўйича якуний битим имзоланиши мумкин
Алмазбек Атамбоевнинг маълум қилишича, Ўзбекистонга октябрь ойида келишни режалаштирмоқда.
Шавкат Мирзиёев ҳамкасбига ташриф билан келишни таклиф қилган. Томонлар чегара бўйича якуний битимни имзолаши мумкин. Бу ҳақда икки президентнинг кенгайтирилган таркибдаги музокаралари чоғида маълум бўлди.
Мирзиёевнинг сўзларига кўра, Қирғизистон раҳбарига Ўзбекистонга келиш бўйича таклифи кучда қолмоқда. Ташриф тайёрланаётганда эса томонлар бугун муҳокама қилинган масалаларни мувофиқлаштириб олиши, ҳамда Тошкентдаги музокараларда якуний ҳужжатларни имзолаш учун тақдим этишлари мумкин. Бу чегарага ҳам тегишли.
“Бу ерда Алмазбек Шаршенович унинг ташрифига қадар чегаранинг қолган участкаларини мувофиқлаштиришни таклиф қилди. Нима учун йўқ?! Ахир у ерда унчалик кўп қолмади. Масъулиятли шахсларга топшириқ бериш керак, улар ўтириб, ўйлаб кўриб, мулоқот қилиб, бир фикрга келишлари лозим”, - деган Шавкат Мирзиёев.
Ўз навбатида Алмазбек Атамбоев таклиф учун миннатдорлик билдирди ва томонлар ҳақиқатдан ҳам октябрга қадар барча баҳсли масалаларни ҳал қилишлари ҳамда янги келишувларни имзолашлари мумкинлигини таъкидлаб ўтди.
Мавзуга оид
10:55 / 06.05.2025
Чегарада ушлаб қолинган маданий бойликлар суммаси маълум қилинди
16:52 / 29.04.2025
Қирғизистон Тожикистон билан чегарани тиканли симлар билан тўсишни бошлади
18:28 / 08.04.2025
Жанубий Корея чегарани кесиб ўтган КХДР аскарларига қарата огоҳлантирувчи ўт очди
16:31 / 08.04.2025