Фан-техника | 17:10 / 06.09.2017
6995
2 дақиқада ўқилади

Хакерлар MasterCard фойдаланувчиларига ҳужум қилишди

Фото: ТАСС

ESET антивирус дастурий таъминот ишлаб чиқарувчи компанияси MasterCard тўлов тизими фойдаланувчиларига хакерлик ҳужуми амалга оширилгани ҳақида маълум қилди. "Лента.ру" таҳририятига келиб тушган матбуот релизида шу ҳақида хабар берилган.

ESET вакилларининг сўзларига кўра, ёвуз ниятли кишилар MasterCard мижозларига тўлов тизими номидан хат йўллайди. Унинг матнида фирибгарлар фойдаланувчига унинг ҳисоб рақами блоклангани ҳақида маълум қилиб, фишинг сайтига олиб кирувчи ҳавола бўйича ўтишни таклиф қилишади. У ерда жабрланувчи гўёки шахсий маълумотини янгилаши керак бўлади, шундан сўнг сервисга кириш хизмати қайта тикланади. 

Манбага кўра, сохта сайтда жабрланувчини тўлов ва шахсий маълумотларни киритиш анкетаси кутиб туради. ESET мутахассисларининг таъкидлашича, фойдаланувчи "Кириш" тугмасини босиб, фирибгарларга ўз шахсий маълумотларини йўллайди. 

Компанияда қўшимча қилинишича, фишинг саҳифа Мексика ҳукуматига тегишли gob.mx доменига жойлаштирилган. ESET вакиллари мазкур ҳолат ҳақида Мексика компьютер таҳдидларига жавоб бериш марказига хабар беришди. 

Мавзуга оид