Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
ЖАР президентининг ишбилармонлар оиласи билан электрон ёзишмалари ўрганилмоқда
ЖАР полицияси мамлакат президенти Жейкоб Зума ва ишбилармон Гуптлар оиласи ўртасидаги электрон ёзишмаларни ўрганиб чиқмоқда. Полиция уни шахсий алоқаларини суистеъмол қилганликда гумон қилмоқда. Reuters шу ҳақида хабар берди.
"Электрон хатларни ўрганиб чиқиш зарур", - дейди прокурор Шаун Абрахамс.
2016 йилнинг охирида News24 маҳаллий янгиликлар портали вазирлар маҳкамасининг уч аъзоси ЖАР президентини ўз лавозимини тарк этишга чақиргани ҳақида хабар берган эди. Улар муқобил вариант сифатида партия ижроия қўмитасида президент истеъфосини овозга қўйишни таклиф қилишган. ЖАР вазирлар маҳкамасининг бошқа уч аъзоси эса бунга қарши чиққан.
Давлат раҳбарининг эҳтимолий истеъфосига сабаб сифатида унинг бадавлат Гупталар оиласи вакиллари билан президентга хос бўлмаган муносабатлари, ҳукмрон партияни қўллаб-қувватлашни камайтириши ва Зуманинг молиявий ҳолати билан боғлиқ можаролар келтирилган.
Мавзуга оид
11:42 / 07.05.2025
Рамзан Қодиров истеъфо сўраши ҳақида гапириб, кейин «уни нотўғри тушунишгани»ни айтди
21:12 / 10.04.2025
ЖАРда пингвин сабаб вертолёт фалокатга учради
13:43 / 15.03.2025
ЖАР элчиси АҚШда персона нон грата деб эълон қилинди
16:18 / 07.03.2025