Ўзбекистон | 19:50 / 07.09.2017
19273
2 дақиқада ўқилади

Фоторепортаж: Тошкентда II Халқаро мева-сабзавот ярмаркаси ўтказилмоқда

2017 йилнинг 6-8-сентябр кунлари Тошкент шаҳридаги "Ўзекспомарказ" миллий кўргазмалар мажмуасида II Халқаро мева-сабзавот ярмаркаси бўлиб ўтмоқда. 

Кўргазмада АҚШ, Буюк Британия, Бирлашган Араб Амирликлари, Жанубий Корея, Япония, Италия, Франция, Малайзия, Ҳиндистон, Россия каби қирқдан ортиқ мамлакатдан қишлоқ хўжалиги соҳасига ихтисослашган вазирлик ва идоралар, савдо-саноат палаталари, логистика компаниялари, мева-сабзавотчилик соҳасида фаолият юритувчи компания вакиллари қатнашмоқда. 

Ярмаркани ташкил этишдан кўзланган асосий вазифалари:

— хорижий ҳамкорларни Ўзбекистон Республикасининг мева-сабзавот маҳсулотлари  билан таништириш;
- мева-сабзавот маҳсулотлари етиштирувчилар, қайта ишловчи корхоналар ва хорижий импорт қилувчи компаниялар ўртасида узоқ муддатли, истиқболли ва ўзаро манфаатли ҳамкорлик ўрнатиш;
— мева-сабзавот маҳсулотлари етказиб бериш бўйича битим ва шартномалар имзолашдир.

Ярмаркада муваффақиятли иштирок этаётган Наманган вилояти вакиллари ҳам тадбирнинг иккинчи кунидаёқ кўзда тутилган шартномаларни ортиғи билан имзолашга улгуришди. Олма-анорлари билан донг таратга мазкур вилоятнинг деҳконлари, тадбиркорлари, агро фирмалари 20га яқин давлат билан 120 миллион АҚШ долларига тенг шартнома имзолашга муваффақ бўлишди.

"КUN.UZ" мухбири халқаро ярмарканинг иккинчи кунидан тайёрлаган фоторепортажни томоша қилинг.

Мавзуга оид