4 араб давлати Қатар бўйича баёнот билан чиқди

Фото: РИА Новости
Миср, Саудия Арабистони, Баҳрайн ва БАА Қатарни Форс кўрфазидаги можарога ечим топишга қаратилган музокаралар учун қандайдир бошланғич талаблар қўймасликка чақирди. Бу ҳақда Доҳага бойкот эълон қилган тўрт давлатнинг қўшма баёнотида айтилади.
"Бошланғич талабларнинг илгари сурилиши Қатар терроризмни қўллаб-қувватлашни ва бошқа давлатларнинг ички ишларига аралашишни бас қилиш бўйича мурожаатларга эътиборсизлик билан муносабатда бўлаётганини тасдиқлайди", - дейилади Sky News Arabia телеканали томонидан келтирилган баёнот матнида.
Аввалроқ Доҳа қўшнилари билан музокаралар бошлаш учун бошланғич талаб сифатида блокадани олиб ташлашни таклиф қилганди.
Шунингдек, араб давлатларининг баёнотда таъкидлашича, Қатарга ҳарбий аралашув бўйича қандайдир режалар тузишмаган.
Бундан аввал Саудия Арабистони Қатар билан инқирознинг давом этишига тайёрлигини айтганди.
Мавзуга оид

19:00
Саудия Арабистони — жозибадор саргузашт ва ҳашамат мужассамлашган диёр

18:41 / 16.05.2025
Сурия Россияни Тартус портидан чиқариб юборди ва уни БААга топширди

11:02 / 16.05.2025
Трампнинг БААга ташрифи: 1,4 триллионлик ваъда ва АҚШ ташқарисидаги энг йирик AI маркази

11:45 / 15.05.2025