Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Флоридада “Ирма” довули яқинлашаётгани сабабли иккита АЭС ёпиб қўйилади
Florida Power & Light Company (FPL) энергетик компанияси Флорида штатида яқинлашаётган “Ирма” довули сабабли иккита атом электр станциясини ёпиб қўяди.
FPL Флоридада 2 та АЭС – “Turkey Point” ва “St. Lucie”дан фойдаланади.
“АЭСлар довул сабабли ёпилади”, деб айтган FPL матбуот котиби Роберт Гулд.
Гулднинг айтишича, FPL атом объектлари тошқинлар ва шамолларга бардош бериш нуқтаи назаридан АҚШдаги энг мустаҳкам иншоотлардан бири ҳисобланади.
Шунингдек, Флориданинг Майами-Бич шаҳри мэри Фил Левайн маҳаллий аҳоли зудлик билан эвакуация қилинишини маълум қилди.
Ҳозирда довул шимоли-ғарб томон йўналмоқда. Об-ҳаво мутахассисларининг фикрича, табиий офатдан Флориданинг жануби-шарқий туманлари кўпроқ жабр кўради.
Форт-Лодердейл ва Майами шаҳарларига жиддий зиён етиши тахмин қилинмоқда. Майами мэри яқинлашиб келаётган офатни “ядровий довул” деб атаган.
БМТда “Ирма” сабабли 37 млн киши жабр кўриши мумкинлиги айтилган.
Мавзуга оид
16:41 / 22.05.2025
2026 йилдан Ўзбекистонда АЭС совитиш тизимларини ишлаб чиқариш бошланади
16:51 / 13.05.2025
«Росатом» Ўзбекистондаги кичик АЭС блоки учун ускуналар ишлаб чиқаришни бошлади
08:35 / 08.05.2025
Форишда кичик қувватли АЭСни жойлаштириш схемаси тасдиқланди
21:20 / 28.04.2025