Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Самарқандда 4 нафар беморнинг қалқонсимон бези жарроҳлик амалиёти ёрдамида даволанди
Республика ихтисослаштирилган илмий-амалий марказларининг малакали мутахассислари вилоят ва туман аҳолисига амалий ёрдам ва фуқароларни тиббий ёрдам кўрсатиш режасига асосан Республика ихтисослаштирилган эндокринология илмий-амалий тиббиёт марказининг бир гуруҳ малакали мутахассислари томонидан Самарқанд вилояти аҳолисига малакали тиббий хизмат кўрсатилмоқда. Бу ҳақда KUN.UZ’га Самарқанд вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси матбуот хизмати хабар берган.
Тадбир давомида, шаҳар ва туманлардан ташриф буюрган 30 га яқин қалқонсимон без патологияси аниқланган беморлар тиббий кўрикдан ўтказилди. Ўтказилган тиббий кўрик натижасида қалқонсимон безда тугун аниқланган 4 нафар бемор гормонал ва зарур тиббий текширувлардан ўтказилди ва жарроҳлик амалиёти бажарилди.
Шунингдек, ўтказилаётган тадбирнинг иккинчи қисмида маҳаллий соҳа ходимлари малакасини оширишга қаратилган маҳорат-дарслари ўтказилди.

Мавзуга оид
23:09 / 23.05.2025
Самарқандда машинасида шер боласини олиб юрган шахс аниқланди
21:06 / 22.05.2025
Самарқанд шаҳрига янги прокурор тайинланди
18:43 / 16.05.2025
Самарқандда мактаб ўқувчиларининг жанжали улардан бирининг ўлими билан тугади
12:02 / 11.05.2025