Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Астрономлар Қуёшда яна бир кучли портлашни қайд этишди
Фазони ўрганувчи олимлар Қуёшда яна бир кучли портлашни қайд этишди, деб хабар қилмоқда NASA сайти.
Аниқлик киритилишича, портлаш қуввати M8.1 ни ташкил этган.
Маълумки, 6 сентябрь куни ҳам иккита кучли портлаш рўй бергани ҳақида хабар берилган эди. Унинг иккинчиси сўнгги 12 йилдаги энг кучлиси бўлгани таъкидланганди.
Ўша кунги ҳодиса Ернинг кундуз бўладиган қисмида радиоалоқа ва GPS сигналларини қабул қилишда бир соатлар мобайнида муаммолар пайдо бўлишига сабаб бўлганди.
Қуёшдаги портлашлар — юлдуз юзасидаги энг даҳшатли ҳодисалар бўлиб, Қуёш плазмасига жойланган магнит куч линияларининг ўзаро қисқа туташувидан сўнг рўй беради.
Мавзуга оид
19:43 / 27.05.2025
Хитойдаги кимёвий заводда портлаш содир бўлди
17:14 / 17.05.2025
NASA афсонавий Voyager зондини 25 миллиард километр масофадан таъмирлашга муваффақ бўлди
21:37 / 14.05.2025
Қуёшда 2025 йилдаги энг кучли чақнаш юз берди
20:56 / 11.05.2025