Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Советлар Иттифоқи Кариб инқирози даврида Кубада қанча йўқотишга учрагани маълум бўлди
Россия мудофаа вазирлиги Кариб инқирозининг жуда кескин пайтида Советлар Иттифоқи Кубада қанча йўқотишга учрагани ҳақидаги расмий маълумотларни тақдим этди. Маълумотлар ҳарбий маҳкама сайтида жойлаштирилган.
Вазирликдан маълум қилишларича, маълумотлар Кубага Советлар Иттифоқининг «Анадирь» махфий амалиёти доирасида баллистик ракеталар етказиб берилган кунга 55 йил тўлиши муносабати билан ошкор этилди.
«Амалиёт давомида советлар ҳарбий хизматчилари ўртасидаги йўқотишларнинг аниқ сони эълон қилинмаган. Мудофаа вазирлиги маълумотларига кўра, 1962 йилнинг 1 августидан 1964 йилнинг 16 августига қадар Кубада Советлар Иттифоқининг 64 нафар фуқароси ҳалок бўлган», - дейилади хабарда.
Маҳкамадан аниқлик киритишларича, амалиёт Туркия ва Италияда Америка ракеталарининг жойлаштирилиши, шунингдек, «Американинг Кубага ҳарбий йўл билан бостириб кириши таҳдидига жавоб чораси» бўлган.
Жорий йилнинг июнида Советлар Иттифоқи Ҳитлер урушга тайёргарлик кўраётганини ҳужумдан уч ой олдин билгани маълум қилинганди.
Мавзуга оид
13:32 / 10.05.2025
Россия бизнеси Куба иқтисодиётига 1 млрд доллардан ортиқ сармоя киритяпти
09:15 / 15.01.2025
Куба АҚШ билан келишув доирасида 553 маҳбусни озод қилади
14:18 / 11.11.2024
Кубада блэкаут сабабли норозилик намойишига чиққанларга қарши иш очилди
09:00 / 24.10.2024