Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Остонада бошланғич синфлар ўқувчиларига бепул иссиқ овқат тақдим қилинади
Остонада янги ўқув йилида 73 минг ўқувчи бепул иссиқ овқат билан таъминланади. Бу мақсадда маҳаллий бюджетдан 3,5 млрд танга ажратилган. Бу ҳақда nur.kz хабар бермоқда.
“Пойтахтнинг 84 та таълим муассасасида бошланғич синфларнинг барча ўқувчилари бепул овқат билан таъминланадилар. Бундан ташқари, 5-11-синфларда таълим оладиган кам таъминланган оилалар фарзандлари ва етим болалар ҳам бепул овқатланадилар”, деб айтган Остона ҳокимияти таълим бошқармаси вакили Асем Усенова.
Унинг айтишича, Остона мактаблари ошхоналарида 26 нафар хусусий тадбиркор фаолият юритади. Янги ўқув йилига тайёргарлик кўриш давомида барча мактаблар ошхоналари жорий ва капитал таъмирдан чиқарилган.
Мавзуга оид
15:18 / 09.05.2025
"Остона–Туркистон–Самарқанд" йўналишида янги авиaқатновлар йўлга қўйилди
16:03 / 30.01.2025
Остона ва Тошкент ўртасидаги товар айирбошлаш ҳажми 4 млрд доллардан ошди
16:46 / 03.01.2025
Қозоғистонда юзлаб автомобиллар иштирокида йирик ЙТҲ содир бўлди
20:39 / 28.12.2024