Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Жанжал: Жозе Моуриньо нега Марк Хьюз билан сўрашмади?
Кеча жамоасининг «Сток Сити» (2:2) га қарши ўйини якунлангач, Жозе Моуриньо рақиб бош мураббийи Марк Хьюзга қўл бермади.
ESPN бунинг сабабини излаб топди. Маълум бўлишича, Жозе Моуриньо ўйин пайтида шогирдларига кўрсатма бериш учун техник зонани тарк этади. Бунга жавобан, мезбонлар устози уни «Бор жойингга» деб итариб юборди. Марк Хьюз ҳатто бош ҳакамдан Моуриньога қизил карточка кўрсатишни сўраган.
Бу воқеа ўша пайтдаёқ журналистларнинг назарига тушиб бўлганди ва ҳар икки мураббий матбуот анжуманида саволга тутилди.
Марк Хьюз ҳамкасбига қилган муомаласини очиқчасига тан олган бўлса, португалиялик мураббий бу ҳақида гапиришни истамади.
«Бу аҳмоқона вазият, аҳмоқона савол. Аҳмоқона мавзулар ҳақида гапиришни ёқтирмайман, бу ҳақида аҳмоқлар гапираверсин» - деди Жозе Моуриньо.
Мавзуга оид
13:38 / 01.06.2023
«Севиля» яна Европа Лигасида ғолиб. Уларни Моуриньо ҳам тўхтата олмади
20:46 / 28.01.2023
Моуриньо Шомуродовнинг «Рома»дан кетаётганини тасдиқлади
15:08 / 12.10.2022
«Қишдаёқ барчасини тарозига қўямиз». Элдорнинг агенти Моуриньонинг Шомуродовга икки эътирози, Римда нега қолгани ва келажаги ҳақида
21:57 / 22.08.2022