Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
3D-босмадан чиқарилган илик суяги беморнинг оёғини сақлаб қолди
Тажриба операцияси 27 ёшли австралияликнинг оёғини сақлаб қолишга ёрдам берди. Ройбен Лихтер остеомиелитнинг жиддий шаклидан азият чекаётганди, унга оёқ ампутацияси таҳдид солаётган эди, аммо шифокорлар унга бундан аввал жониворларда синаб кўрилган янги усулни қўллаб кўришни таклиф қилишди. Натижада жарроҳлар унинг оёғига 3D-босмадан чиққан илик суяги каркасини имплантация қилишди. Hi-News шу ҳақида маълум қилди.
Дастлаб беморнинг катта илик суягининг уч карра ўлчамли модели яратилиб, уни Сингапурга йўлланди ва у ерда биомувофиқ полимердан протез тайёрланди. Имплантацияни муваффақиятли якунлаш учун шифокорлар беш операция ўтказишларига тўғри келди. Биринчисида тўқималардан йиринг чиқариб ташланди, кейинги тўрттаси эса операцияни муваффақиятли якунлаш учун ўтказилди, зеро 3D-протезни шунчаки осонлик билан ўрнатиб бўлмайди.
Янги суяк беморнинг илик суяги ва чап тиззасидан олинган қон томирлари ва тўқималари билан қопланди - ҳозир улар янги суяк атрофида ривожланмоқда. Шифокорлар бироз вақт ўтгач тўқималар янги суякни ярата олишига ишонч билдиришмоқда, бироқ бунга анча вақт - тахминан бир ярим йил керак бўлади. Ҳозирча Робейнга юриш ва оёққа оғирлик тушириш мумкин эмас.
Бу суяк ўрнига 3D-протез ўрнатилган биринчи ҳолат эмас, бундан аввал хитойлик беморда ҳам шундай жарроҳлик амалиёти ўтказилган.
Мавзуга оид
19:27 / 21.04.2025
Фарғонадаги хусусий клиникага бурун операцияси учун борган департамент ходими вафот этди
17:46 / 15.04.2025
Жонни хатарга қўйиб... “Ошқозон”сиз озиш орзуси ҳақида
19:22 / 04.04.2025
Қимматга тушган липосакция: блогерни кимлар операция қилди?
15:43 / 12.09.2024