Жамият | 14:51 / 11.09.2017
7799
1 дақиқада ўқилади
Фирибгар назоратчига нисбатан жиноят иши қўзғатилди
Қуйичирчиқ туманида яшовчи, муқаддам “Қуйичирчиқтумангаз” филиали назоратчиси лавозимида ишлаган, 1976 йилда туғилган Н.Э. фирибгарлик йўли билан, Қуйичирчиқ туманида яшовчи бир гуруҳ шахсларни ишончини суистеъмол қилиб, «табиий газдан бўлган қарзингизни ўзим тўлаб бераман» – деб алдаб, улардан олган пулларини ўз эҳтиёжи учун ишлатиб юборган. Бу ҳақда Тошкент вилояти ИИБ хабар берди.
Жумладан, Ш.Х.нинг 1.500.000 сўм , З.О.нинг 700.000 сўм , К.Г.нинг 695.000 сўм, Н.Э.нинг 960.000 сўм ва Х.Х.нинг 800.000 сўм ва 100 АҚШ доллар пулларини олиб, шу кунга қадар қайтариб бермаган.
Ушбу ҳолат юзасидан унга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 168-моддаси билан жиноят иши қўзғатилди. Терговни ИИБ олиб бормокда.