Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Юрак ва қон томир тизимига таҳдид солувчи маҳсулотлар номи маълум қилинди
Мюнхен университетининг кардиология кафедраси тадқиқотчилари юрак ва қон томирлари учун таҳдид солиши мумкин бўлган беш маҳсулот номини маълум қилишди. "Ортодокс" тиббий портали шу маҳсулотлар номи билан бўлишди.
Германиялик олимлар гуруҳи юрак учун ҳалокатли таҳдид уйғотиши мумкин бўлган маҳсулотларни аниқлашга йўналтирилган тадқиқот ўтказди. Мутахассисларнинг фикрича, дудланган ва ярим дудланган колбаса маҳсулотлари, вино, шампан виноси, пиво ичимликлари юрак ва қон томирлар учун хавфли ҳисобланади.
Шунингдек рўйхатга икра (қора ва қизил) ҳамда таркибига маргарин ва ўзгартирилган ёғлар кирувчи маҳсулотларнинг барчаси киритилган.
Бундан ташқари, тадқиқотлар кремли тортлар ва пишириқлар ҳам юрак учун зарарли маҳсулотлар сирасига киришини кўрсатган.
Мутахассисларнинг фикрича, ўтган йиллар ичида ўзгарган овқатланиш услуби стресслар билан бир қаторда организмнинг юрак-қон томир тизимидаги муаммоларга сабаб бўлиши мумкин.
Мавзуга оид
17:23 / 14.05.2025
Жазирамада организмни қандай ҳимоялаш лозим? – ССВ тавсиялари
13:18 / 12.05.2025
Ўзбекистонда тадқиқотлар учун ялпи харажатлар 4,5 трлн сўмни ташкил этди
18:43 / 08.05.2025
Олимлар Ерда кислород қачон йўқ бўлиб кетишини аниқлади
21:26 / 08.04.2025