Жаҳон | 09:14 / 12.09.2017
9002
1 дақиқада ўқилади

АҚШ КХДРга қарши санкциялар кучайтирилганидан хурсандми?

Фото: AP

АҚШнинг БМТдаги доимий вакили Никки Ҳейли Хавфсизлик Кенгаши йиғилишида Қўшма Штатлар КХДР билан уруш қидирмаётгани ҳамда Пхеньяндаги режим бутун дунё билан муносабатларни тиклаш учун «қайтиб бўлмайдиган нуқта»дан ҳали ўтмаганини маълум қилди. Бу ҳақда РИА «Новости» хабар бермоқда.

«Санкциялар янада кучайтирилгани бизга қувонч бағишламайди. Биз уруш қидираётганимиз йўқ. КХДР режими қайтиб бўлмайдиган нуқтадан ҳали ўтгани йўқ. Агарда, улар ўз ядро дастурларини тўхтатишга рози бўлишса, уларда имконият пайдо бўлади. Улар тинч яшай олишларини исботлай олишса, бутун дунё ҳам тинч яшайди», - деган Ҳейли.

Унинг таъкидлашича, Шимолий Корея томонидан фитналар давом эттирилса, АҚШ босим ўтказишни янада кенг кўламда амалга оширади.

Аввалроқ БМТ Хавфсизлик кенгаши КХДРга қарши санкцияларни бир овоздан кучайтиргани хабар қилинганди.

Мавзуга оид