Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Буюк Британияда Европадаги энг йирик соҳил электр станцияси барпо этилади
Буюк Британия бирлашган қироллигининг Уэльс графлиги соҳилларида тўлқинлар воситасида ҳаракатланадиган турбиналар ўрнатилган бетон девор барпо этилади.
Tidal Lagoon Power компанияси Уэльснинг Кардифф шаҳрида қуввати 320 мВт бўлган соҳил электр станциясини барпо этиш ҳуқуқини қўлга киритди. Бугунги кунда Европадаги энг кучли СЭСнинг қуввати 300 мВтга ҳам етмайди, деб ёзади Bloomberg New Energy Finance.
Янги СЭС учун узунлиги 9,5 км бўлган бетон девор қуриш талаб этилади. Унга ҳар бири 20 мВт бўлган 16 та турбина ўрнатилади. Улар йилига 550 млн кВт*соат электр энергияси ишлаб чиқаради. Шу билан у Ля Рансдаги шундай станция кўрсаткичини ортда қолдириб, Европанинг энг йирик соҳил электр станциясига айланади.
Албатта, лойиҳа 1,3 млрд фунт стерлинг қиймати туфайли жиддий танқид қилинмоқда. Бу одатдаги АЭС таннархи ҳисобланади. Аммо соҳа экспертларига кўра, Британия йирик СЭС ёки ГЭС қуриш тажрибасига эга бўлмагани боис, унинг қиммат бўлиши шубҳасиз.
Сўнгги йилларда Буюк Британия иссиқлик электр станцияларидан фаоллик билан воз кечмоқда. Хусусан, 2015–2016 йилларда кўмир қазиб олишни тўхтатди ва кўмирда ишлайдиган ИЭСларни ҳам ёпди.
Мавзуга оид
23:08 / 27.05.2025
Океандаги олди-берди: Британия Чагос оролини нега топширди?
11:50 / 26.05.2025
Британия бозорларига Ўзбекистонда етиштирилган гилос етказиб берилди
18:08 / 22.05.2025
Британия Россия махсус хизматларини 10 мингга яқин камерани бузиб кирганликда айблади
09:04 / 21.05.2025