Ўзбекистонлик сузувчилар Тошкентда ўтган Осиё чемпионатида иккинчи бўлди
Тошкент шаҳрида Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт давлат қўмитаси, Миллий олимпия қўмитаси, Ўзбекистон сузиш федерацияси ҳамда Осиё сузиш федерацияси (AASF) томонидан сув спорти турлари бўйича IX Осиё чемпионати ўтказилди.
Чемпионатда Осиёнинг 26 давлатидан мингга яқин спортчи ғолиблик учун баҳслашди. Мусобақада Ўзбекистон шарафини 130 нафардан ортиқ спортчи ҳимоя қилди.
«Сув спорти мажмуасида» сузиш бўйича ўтган мусобақада Ўзбекистон терма жамоаси жами 31 медални қўлга киритиб, умумжамоа ҳисобида иккинчи ўринни эгаллади.
Мусобақада Ўзбекистон шарафини ҳимоя қилган Хуршиджон Турсунов, Одилбек Юсупов, Артем Козлюк, Владислав Мустафин, Фотима Омилова, Мафтунабону Тўхтасинова, Наталия Критинина ва Алёна Василева турли масофа ва йўналишда бир неча бор шоҳсупага кўтарилди.
Чемпионатда ўғил болалар ўртасида Ўзбекистон терма жамоаси 11 олтин, 3 кумуш ва 5 бронза медални қўлга киритган бўлса, қизлар 2 олтин, 4 кумуш ва 6 бронза медалга сазовор бўлди.
Шу тариқа, Ўзбекистон жамоаси 13 олтин, 7 кумуш ва 11 бронза медаль билан умужамоа ўртасида иккинчи ўринни эгаллади. Мусобақада Япония терма жамоаси биринчи, Таиланд термаси эса учинчи ўриндан жой олди.
Мавзуга оид
18:10 / 12.09.2024
Ўзбекистон сузиш федерацияси мансабдорлари томонидан 2 млрд сўмдан ошиқ маблағ талон-торож қилинди
21:22 / 09.09.2024
Паралимпия ғолиб ва совриндорларига совғалар топширилди — фотолар
14:07 / 09.09.2024
9 сентябрда маҳаллий авиарейсларнинг айримлари халқаро терминалда амалга оширилади
09:30 / 09.09.2024