Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Туркияда 40 киши, жумладан 23 бола кимёвий моддадан заҳарланди
Туркиянинг Сиирт вилоятида номаълум кимёвий моддадан 40 киши, жумладан 23 бола заҳарланди. Бу ҳақда CNN Turk телеканали хабар бермоқда.
Тахмин қилинишича, воқеага кимёвий модда сақланган идишдан хлор ва углерод оксиди сизиб чиққани сабаб бўлган. Телеканал маълумотларига кўра, кимёвий модда солинган идишни хароба жойда болалар топиб олиб, уни қишлоққа олиб келиб очган бўлишлари мумкин.
“Оқтош қишлоғи аҳолисининг идишдан кимёвий модданинг чиқиши оқибатида кўнгил айнаш ва қайт қилиш бўйича шикоятларидан кейин шифокорлар ва фавқулодда вазиятлар агентлиги қутқарувчилари келишган”, деб айтилган хабарда. Маҳаллий ҳукумат кимёвий модданинг сизиб чиқиши сабаблари ўрганилгунгача қолган аҳолини эвакуация қилган.
Мавзуга оид
11:35 / 28.05.2025
Туркияда мураккаб вазиятга тушиб қолган ўзбекистонлик аёлга ёрдам берилди
17:01 / 24.05.2025
Туркияда «Султон Сулаймон» 1 йил 10 ой шартли қамоқ жазосига ҳукм қилинди
15:49 / 24.05.2025
Ўзбекистон Шуша декларациясига қўшилгани ҳақидаги хабарлар рад этилди
21:12 / 23.05.2025