Ўзбекистон Мьянмадаги роҳингяларга гуманитар ёрдам кўрсатади
Ўзбекистон Мьянмадаги вазият, айниқса ушбу мамлакатда мусулмон озчиликни ташкил этувчи роҳингяларга нисбатан зўравонлик ҳолатлари ҳақидаги хабарларни ташвиш билан қарши олди. Бу ҳақда Ўзбекистон ТИВнинг сешанба куни эълон қилинган баёнотида айтилган.
«Инсон ҳуқуқлари умумжаҳон декларацияси ва БМТ Низомида белгилаб қўйилган тамойиллар, шунингдек Ислом ҳамкорлик ташкилоти мақсад ва вазифаларига таянган ҳолда Ўзбекистон зўравонликнинг ҳар қандай кўринишини қоралаб, ирқи, тери ранги, жинси, тили, дини, сиёсий ёки бошқа қарашлари, миллати ёки ижтимоий келиб чиқиши, мол-мулки, бирор табақага мансублиги ёки жамиятдаги ўрнидан қатъи назар, ҳар бир инсоннинг барча ҳуқуқ ва эркинликлари сўзсиз таъминланишини ёқлаб чиқади», — дейилган баёнотда.
«Шу муносабат билан биз Мьянма ҳукуматини бегуноҳ мусулмонларга қарши зўравонликларга барҳам бериш ва уларнинг олдини олиш учун барча зарур чораларни қўллашга чақирамиз», — дея қайд этилади хабарномада.
ТИВ, шунингдек Ўзбекистон ҳукумати мьянмалик қочқинлар эҳтиёжлари учун гуманитар ёрдам юбориш тўғрисида қарор қабул қилганини билдирган.
Тавсия этамиз
“Сиртқи таълим ёпилса, ҳеч нарса йўқотмаймиз” – мутахассислар билан суҳбат
Ўзбекистон | 15:26 / 19.05.2025
Трампни сийлаган араблар, музлатилган савдо уруши ва амалга ошмаган “дуэл” — Геосиёсий ҳафта таҳлили
Жаҳон | 16:04 / 17.05.2025
Таҳдид ва тарих ҳақида ваъз: Истанбул музокараларида нималар дейишди?
Жаҳон | 13:33 / 17.05.2025
Ҳайдовчилар учун қатор енгилликлар эълон қилинди
Ўзбекистон | 18:04 / 16.05.2025
Мавзуга оид

17:19 / 18.05.2025
Дунёда қарийб 300 млн киши очлик ёқасида экани маълум қилинди

17:40 / 14.04.2025
Британиянинг гуманитар ёрдамни қисқартириши бутун дунё бўйлаб 55,5 млн кишига таъсир қилади

18:09 / 07.04.2025
Мьянмадаги вайронкор зилзила сабаблари айтилди

23:38 / 29.03.2025