Жамият | 23:29 / 12.09.2017
10462
1 дақиқада ўқилади

Видео: Уруш фахрийлари Ҳаж сафаридан қайтишди

Фото: KUN.UZ

9 сентябрь куни Ҳаж сафарига жўнаб кетган уруш фахрийларининг бир гуруҳи Ўзбекистонга қайтиб келди. Бу ҳақда KUN.UZ’га Фарғона вилояти бош имом хатиби Турсунтоҳир Эрбўтаев хабар берди.

Маълум қилинишича, Фарғона, Наманган ва Андижон вилоятларидан бўлган 60 нафар ҳожилар Наманган халқаро аэропортида кутиб олинди. Уларнинг орасида Иккинчи жаҳон уруши қатнашчилари ҳам бор. 

Фахрийлар Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ташаббуси билан муқаддас Ҳаж сафарига бепул юборилди. 

Муқаддас сафардан қайтиб келган юртдошларимиз, жумладан, Иккинчи жаҳон уруши қатнашчилари яратилган шароитлардан миннатдор бўлганликларини изҳор этдилар.

Эслатиб ўтамиз, 8—24 сентябрь кунлари ўзбекистонлик ҳожиларни «Ўзбекистон ҳаво йўллари» самолётларида Тошкент, Бухоро, Самарқанд, Қарши, Наманган ҳамда Урганчга олиб келиш режалаштирилган.

Мавзуга оид