Жамият | 21:15 / 12.09.2017
25339
1 дақиқада ўқилади

Жек Ма 40 минг ходими олдида Майкл Жексон образида намоён бўлди (сурат, видео)

Forbes журнали версиясига кўра, Хитойнинг энг бадавлат кишиси ҳисобланган Жек Ма ўзи томонидан асос солинган Alibaba компаниясининг 18 йиллиги шарафига ташкил қилинган кечада иштирок этди. Ма 40 мингга яқин кишини йиғган тадбир саҳнасига Майкл Жексоннинг Dangerous World Tour туридаги кийимини ёдга солувчи костюмда чиққан. 

Фото: vc.ru

Майкл Жексон Dangerous World Tour'да

Фото: vc.ru

Жек Ма Alibaba'нинг 18 йиллигида

Жек Ма саҳнада мотоциклда ва ниқобда пайдо бўлди. Бир неча рақс ҳаракатларидан кейин у саҳнага компания ходимларини таклиф қилди ва саҳнани мотоциклда ҳавога кўтарилганча тарк этди. Саҳна кўринишларида сеҳр элементларидан фойдаланилган. 

 Weibo'даги онлайн-трасляцияни томоша қилаётганлардан бири саҳна кўринишларини "яхши уриниш" дея баҳоласа, бошқаси "Мен Alibaba'га резюме йўллайман" деди. 

Мавзуга оид