Бокс бўйича собиқ жаҳон чемпиони Лас-Вегасда ўткинчига зарба бериб, нокаутга тушириб қўйди
Бокс бўйича тўрт вазн тоифасидаги собиқ жаҳон чемпиони Эдриан Бронер Лас-Вегасда номаълум эркакни нокаутга тушириб қўйди.
Боксчи дастхат бериш чоғида кишилар орасида турган қиз билан жанжаллашиб қолиб, уни туртиб юборган. Можарога эркак киши аралашишга уринди, бироқ Бронер унга зарба берган.
BoxingScene’нинг хабар қилишича, жабрланувчи ерга йиқилган ва узоқ вақт давомида ўзига кела олмаган.
Бу 28 ёшли спортчи тартибни бузаётгани билан боғлиқ биринчи ҳолат эмас. 2016 йилнинг январида гаров ўйнаган Бронер ютқизиб қўйганидан сўнг, ғолибга пул беришни истамай, унинг юзига зарба берганди.
Аввалроқ фалаж бўлиб қолган боксчи Муҳаммад Абдусаломовнинг оиласи АҚШнинг Нью-Йорк штатидан 22 млн доллар олиши маълум қилинганди.
Мавзуга оид
22:40 / 28.08.2024
Баҳодир Жалолов ва Ҳасанбой Дўсматовга муддатидан олдин подполковник унвонлари берилди
21:18 / 19.08.2024
«Ўзбекча нокаут»: Қозоғистоннинг Олимпиададаги натижаси танқид қилиниб, Ўзбекистон билан таққосланди
20:33 / 14.05.2024
Фюри ва Усик оғир вазнда мутлақ жаҳон чемпиони унвони учун «Аср жанги»ни ўтказади
18:01 / 13.04.2024