Жамият | 17:25 / 13.09.2017
14252
1 дақиқада ўқилади

Хонободда автомашина ёниб кетди

Фото: mvd.uz

2017 йилнинг 11 сентябрь куни соат 17:42да Хонобод шаҳридаги ёнғин хавфсизлиги қисмига “Анҳор” маҳалла фуқаролар йиғинининг Дўстлик кўчасида автомашина ёнаётгани ҳақида хабар келиб тушди, деб хабар бермоқда Ўзбекистон Республикаси ИИВ Ёнғин хавфсизлиги бош бошқармаси матбуот хизмати.

Қайд этилишича, ёнғин ўчириш бўлинмаси соат 17:44да воқеа жойига етиб келган ва соат 17:50да ёнғин ўчирилган. Ёнғин оқибатида, 1984 йилда ишлаб чиқарилган “Москвич-2140” русумли автомашинанинг мотор ва салон қисми зарарланган. Ёнғиннинг тахминий сабаби: автомашинанинг мотор қисмидаги электр симларининг қисқа туташуви. Ёнғинда куйиш тан жароҳатини олганлар йўқ.

Фото: mvd.uz

“Бундай кўнгилсизликларнинг олдини олиш мақсадида, ҳайдовчиларга автотранспорт воситаларини ўз вақтида техник кўрикдан ўтказиб туришларини тавсия қиламиз”, - дейилади ИИВ хабарида.     

Фото: mvd.uz

 

Мавзуга оид