Ўзбекистон | 17:35 / 13.09.2017
34411
1 дақиқада ўқилади

Нурсултон Назарбоев шу ҳафтада Тошкентга келади

Фото: Президент матбуот хизмати

Қозоғистон Республикаси Президенти Нурсултон Назарбоев 16 сентябрь куни давлат ташрифи билан Ўзбекистонга келади. Бу ҳақда президент матбуот хизмати маълум қилган.

Назарбоев Тошкентда Шавкат Мирзиёев билан учрашади, президентлар икки томонлама муносабат истиқболларини муҳокама этишади. 

Қўшни давлат раҳбари 16-17 сентябрь кунлари Ўзбекистонда бўлади, 17 сентябрь кунининг иккинчи ярмида Туркманистонга йўл олади. У Туркманистонда V Осиё ўйинлари очилиш маросимида иштирок этишни режалаштирган.

Азиз Қаршиев
Тайёрлаган Азиз Қаршиев
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид