Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Андижонда газ қувурларини ноқонуний сотиш режаси фош қилинди
Миллий хавфсизлик хизмати давлат мулкини ўмариш билан боғлиқ турли жиноятларга қарши курашишда давом этмоқда. Бу айниқса жиноятчиларнинг хатти-ҳаракатлари натижасида айбсиз кишиларнинг жабрланаётган ҳолатларга тегишли.
Куни кеча Андижон вилояти МХХ бошқармаси ходимлари Бош прокуратура қошидаги Департамент ишчилари билан ҳамкорликда давлат мулкини ўғирлаганлик учун Олтинкўл туманида яшовчи 46 ёшли Хотамбек Фозиловни қўлга олишди.
"Фозилов фуқаро М.Р.га "Фарғонатрансгаз" корхонаси балансидаги 162 метрли газ магистралини 2 минг АҚШ долларига сотишни кўзлагани аниқланди. Газ қувури "Маслаҳат" маҳалласи ҳудуди бўйлаб ўтган ва ундан вақтинчалик мақсадли фойдаланилмаган. Оператив чора-тадбирлар натижасида Фозилов пул маблағларини қабул қилаётган вақтида қўлга олинган", - дея таъкидлади МХХ вакили.
Тергов олди тадбирлари давомида маълум бўлишича, Хотамбек Фозилов "Водийгазтаъминот" унитар корхонасининг Олтинкўл туман бўлими ходими 35 ёшли Санжарбек Шокиров билан бирга ўз жиноий мақсадларини амалга оширмоқчи бўлган. Ҳамтовоқлар қўлга киритиладиган пул воситаларини ўз эҳтиёжларига сарфлашни режалаштиришган.
Бош прокуратура қошидаги Солиқ, валюта жиноятлари ва жиноий даромадлар легализациясига қарши курашувчи департамент юқорида номлари қайд этилган шахсларга нисбатан Жиноят кодексининг тегишли моддасига мувофиқ иш қўзғатди, тергов давом этмоқда.
Мавзуга оид
22:14 / 27.05.2025
«Насаф» «Андижон»ни мағлуб этиб, Ўзбекистон Суперкубоги эгаси бўлди
23:01 / 26.05.2025
Андижонда дарахт Cobalt устига қулаб тушди
19:26 / 26.05.2025
Андижонда танишлари орқали 100 минг доллар кредит олиб беришни ваъда қилган шахс ушланди
07:50 / 24.05.2025