Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Бизнес-омбудсман вакили: «Тадбиркорлар ҳуқуқини ҳар томонлама ҳимоя қилишга тайёрмиз»
Бизнес-омбудсман Ўзбекистондаги тадбиркорларнинг бузилган ҳуқуқларини тиклашга, уларнинг фаолияти ҳар томонлама ривожланишига яқиндан ёрдам беради. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги тадбиркорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш (Бизнес-омбудсман) бўйича вакили Дилмурод Қосимов Халқаро Пресс-клубнинг навбатдаги сессиясида маълум қилди.
«Мамлакатимизда бундай институтнинг ташкил топиши давлат органлари ва тадбиркорлар ўртасида кўприк вазифасини бажаради ҳамда улар орасида «мулоқот формати» йўлга қўйилади. Ўз ваколатларимдан келиб чиққан ҳолда, тадбиркорларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлашга тайёрман. Тадбиркорлар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўйича огоҳнома, тақдимнома киритамиз, керак бўлса шу масалалар юзасидан хулосалар қиламиз», дея қайд этди Дилмурод Қосимов.
Ҳозирги кунда бизнес-омбудсман ўз фаолиятини 50 мамлакатда олиб боради. Ўзбекистонда бизнес-омбудсман тадбиркорларнинг энг яқин «ҳимоячиси» бўлиб, уларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилади, бизнес фаолиятнинг ривожланишига кўмаклашади ҳамда қонун ҳужжатларининг амалда риоя қилинишини назорат остига олади.
Мавзуга оид
17:32 / 30.01.2025
Солиқ қўмитаси тадбиркорларни текшириш самарадорлиги бўйича энг ёмон ташкилот деб топилди
18:15 / 11.09.2024
Яна 50 минг гектар ер камбағал оилаларга бўлиб берилади
17:18 / 07.09.2024
Олтинкўл туманида тадбиркорлар оммавий электр токидан узилди. Улар қуёш панелларини ўрнатишга мажбурланяпти
08:35 / 04.09.2024