Google Uber'нинг рақибига 1 миллиард доллар сармоя киритмоқчи
Google компанияси Lyft такси буюртмаси сервисига 1 миллиард доллар сармоя киритмоқчи, кўп таҳлилчилар уни Uber'нинг рақиби деб ҳисоблашади. Бу ҳақида Bloomberg ўз манбаларига асосланиб хабар берди.
Бугунги кунда Google ва Lyft фаол музокаралар олиб боришмоқда, таъкидланишича, бу масала билан шахсан Alphabet раҳбари ва қидирув тизимининг ҳаммуассисларидан бири Ларри Пейж шуғулланмоқда.
Мутахассисларнинг тахмин қилишларича, Lyft молиялаштириш манбаларига эга бўлган тақдирда ўзининг халқаро таъсирини кучайтирмоқчи. Сервис АҚШда кенг тарқалган, бироқ қолган мамлакатларда Uber'дан анча орқада.
TechCrunch нашрига кўра, Lyft охирги марта йирик инвестицияларни 2017 йилнинг апрелида жалб қилган - ўшанда компания 600 миллион долларни қўлга киритган.
Alphabet холдинги Uber'нинг асосий рақибига биринчи марта қизиқиш билдириши эмас. 2017 йилнинг май ойида Waymo компанияси (Alphabet'нинг автомобиль бўлими) Lyft билан ҳайдовчисиз транспортни ишлаб чиқариш соҳасида ҳамкорлик қилишга келишиб олишди.
Келишув тафсилотлари ошкор қилинмади, бироқ мутахассислар Waymo ўз технологиялари эвазига Lyft'нинг фойдаланувчилар базасига кириш имконига эга бўлади. Шу тариқа, Google'нинг автомобиль бўлими ўз такси сервисини нолдан бошлашига тўғри келмайди.
Мавзуга оид
20:53 / 21.11.2024
Google ўзининг Gemini чатботига фойдаланувчининг шахсий маълумотларини эслаб қолиш функциясини қўшди
17:51 / 19.11.2024
Bloomberg: АҚШ Адлия вазирлиги Googleʼдан Chrome’ни сотишни талаб қилади
22:46 / 18.11.2024
Google почтани спамлардан ҳимоя қилувчи янги функцияни ишга туширади
22:19 / 14.11.2024