Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
КХДР учирган ракета Шимолий Америка ва Гуамга таҳдид солдими?
АҚШ ҚК Тинч океани қўмондонлиги расмий вакили Дейв Бенэмнинг маълум қилишича, Шимолий Корея учирган ўрта масофадаги баллистик ракета Шимолий Америка ҳамда Гуам оролига таҳдид уйғотмаган. Бу ҳақда Sand Hills Express хабар бермоқда.
Унинг сўзларига кўра, АҚШ Тинч океани қўмондонлиги КХДР томонидан учирилган ракетани қайд этган ва кузатиб борган.
Бенэмнинг таъкидлашича, «Шимолий Америка аэрофазовий мудофаа қўмондонлиги (NORAD) баллистик ракета бу минтақага хавф туғдирмаслигини аниқлади», АҚШ Тинч океани қўмондонлиги эса ракета Қўшма Штатларнинг Тинч океанидаги йирик стратегик ҳарбий базаси жойлашган Гуам оролига таҳдид уйғотмаганини билдирди.
Аввалроқ Шимолий Корея Тинч океани томон ракета учиргани хабар берилди. Шундан сўнг Жанубий Корея КХДР ҳаракатига жавобан дарҳол ўз баллистик ракетасини учирди. Бироз ўтиб эса КХДР ракетаси қанча масофани учиб ўтгани ва қандай баландликка кўтарилгани маълум бўлди.
Мавзуга оид
08:51 / 04.06.2026
Кувайт аэропортида Эроннинг дрон зарбаси оқибатида 1 киши вафот эди, ўнлаб инсонлар жароҳатланди
11:00 / 28.05.2025
АҚШ дунё бўйлаб хорижий талабалар учун виза суҳбатларини тўхтатмоқда
09:43 / 28.05.2025
SpaceX'нинг Starship кемаси тўққизинчи синов парвози муваффақиятсиз тугади
09:03 / 28.05.2025