Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Шнобель мукофоти ўз эгаларига топширилди
АҚШда Шнобель мукофоти – тушунарсиз илмий изланишлар учун халқаро соврин лауреатлари эълон қилинди. 27-тақдимот маросими яна Ҳарвард университетида бўлиб ўтди. Физика бўйича мукофотга мушуклар – бу суюқлик модда эканини исботлаб берган Марк-Антуан Фардин лойиқ топилди.
«Модда суюқ ҳолатда маълум бир ҳажмга ва ўзи жойлашган шаклга эга бўлади», - дея тушунтиришга уринган олим ўзининг «Мушуклар реологияси тўғрисида»ги тадқиқотида. Тинчлик мукофоти диджериду (австралиялик аборигенларнинг мусиқа асбоби) чалиш уйқудаги обструктив апноэ синдроми – уйқу пайтида нафаснинг тўхтаб қолиши, шунингдек, хуррак отиш билан курашишда ёрдам беришини аниқлаган жамоага топширилди.
Иқтисодиёт бўйича мукофот эса тирик тимсоҳ билан алоқада бўлиш инсоннинг пул тикиб ўйналувчи ўйинларга бўлган қарамлигига таъсир ўтказишини ўрганиб чиққан тадқиқотчиларга берилди.
Мавзуга оид
08:51 / 04.06.2026
Кувайт аэропортида Эроннинг дрон зарбаси оқибатида 1 киши вафот эди, ўнлаб инсонлар жароҳатланди
11:00 / 28.05.2025
АҚШ дунё бўйлаб хорижий талабалар учун виза суҳбатларини тўхтатмоқда
09:03 / 28.05.2025
WSJ: Трамп Россияга қарши санкцияларни кучайтириш ҳақида ўйлаяпти
22:46 / 27.05.2025