Жамият | 19:11 / 16.09.2017
30219
2 дақиқада ўқилади

Марғилонда 2 тонналик палов тайёрланди

Аввал хабар қилинганидек, Марғилонда «Атлас байрами» миллий матолар фестивали бўлиб ўтмоқда.  Фестивалнинг бешинчи куни Марғилон шаҳридаги “Ёшлик” истироҳат боғида ўтказилди. Сайёҳларни жалб этган яна бир воқеа - 23 ёшли ошпаз ўз тенгдошлари ёрдамида 2 тонналик палов тайёрлади.

Ош дамланиши учун 500 килограмм гуруч, 245 кг мол гўшти, 75 кг қўй гўшти, 50 кг думба ёғи, 81 литр пахта ёғи, 55 литр ўсимлик ёғи, 650 кг сабзи, 100 кг пиёз, 35 кг нўхат, 2 кг зира, 50 кг майиз, 15 кг туз, 1 кг қора мурч ҳамда 500 литр сув керак бўлди.

Мазкур ош тайёрланишида 23 ёшли Муҳаммадали Ҳайитбоевга 20 дан зиёд марғилонлик ёшлар кўмакчи бўлдилар. Водийлик моҳир ошпазлар шогирдларга маслаҳатлар бериб туришди.

Паловни тайёрлаш учун Марғилон шаҳри ҳокимлиги томонидан катта ўчоқ тайёрланди, шунингдек, ошпаз ўзининг шахсий рекорди учун махсус қозон ҳам тайёрлатди. Фестивалга 60дан зиёд хорижий ҳамкорлар ташриф буюрди.

 

Аҳрор Зиё 

Мавзуга оид