Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Шавкат Мирзиёев 18-20 сентябрь кунлари АҚШга ташриф буюради
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 2017 йил 18-20 сентябрь кунлари Америка Қўшма Штатларига ташриф буюради ва БМТ Бош Ассамблеясининг 71-сессияси умумий музокараларида нутқ сўзлайди.
Ўзбекистон Президенти Нью-Йорк шаҳрига ташрифи доирасида БМТ Бош котиби Антониу Гутерриш, Халқаро валюта фонди тақсимловчи директори Кристин Лагард, Жаҳон банки гуруҳи президенти Жим Ён Ким ҳамда БМТ Бош Ассамблеясига ташриф буюрган бошқа давлат раҳбарлари билан учрашиб, музокаралар ўтказади.
Давлатимиз раҳбари, шунингдек, кенг доирадаги Ўзбекистон–Америка бизнес-форумида иштирок этади. Бизнес-форум якунлари бўйича икки давлат етакчи фирма ва компаниялари раҳбарлари ўртасида савдо-иқтисодий, молиявий-сармоявий соҳаларда кўплаб икки томонлама ҳужжатлар имзоланиши кутилмоқда.
Мавзуга оид
08:51 / 04.06.2026
Кувайт аэропортида Эроннинг дрон зарбаси оқибатида 1 киши вафот эди, ўнлаб инсонлар жароҳатланди
11:00 / 28.05.2025
АҚШ дунё бўйлаб хорижий талабалар учун виза суҳбатларини тўхтатмоқда
09:03 / 28.05.2025
WSJ: Трамп Россияга қарши санкцияларни кучайтириш ҳақида ўйлаяпти
22:46 / 27.05.2025