Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
"Реал" сафарда "Сосьедад"ни мағлуб қилди
Испания чемпионати 4-турида "Реал Мадрид" "Реал Сосьедад" уйига сафар қилди. Голларга бой бўлган учрашув 1:3 ҳисобида мадридликлар ғалабаси билан якунланди.
Ўйиннинг 19-дақиқасида Майораль ҳисобни очган бўлса, 28-дақиқада Родригес орадаги фарқни тенглаштирди. Орадан 8 дақиқа ўтгач, Родригес ўз дарвозасига гол киритиб, меҳмонларни олдинга олиб чиқди. 61-дақиқада Бэйл ўйиндаги сўнгги голни киритди.
Реал Сосьедад – Реал Мадрид 1:3 (1:2, 0:1)
Голлар: 0:1 – 19 Майораль, 1:1 – 28 Родригес, 1:2 – 36, автогол Родригес, 1:3 – 61 Бэйл.
Реал Сосьедад – Рульи, Родригес, Льоренте, Элустондо, Одриосола, Сурутуса, Прието (Хуанми, 69), Каналес (Вела, 57), Ильярраменди, Янузай (Агиррече, 77), Виллиан Жозе.
Реал Мадрид – Навас, Тео (Начо, 90), Варан, Карвахаль, Рамос, Иско, Модрич, Асенсио (Себальос, 86), Каземиро, Бэйл, Майораль (Васкес, 75).
Огоҳлантиришлар: Льоренте (36), Асенсио (38), Ильярраменди (42), Янузай (45), Каземиро (64).
Мавзуга оид
16:55 / 23.05.2025
«Реал» Карло Анчелотти кетишини эълон қилди
19:12 / 18.05.2025
«Чўксанг каттароқ денгизда чўк». Гулернинг онаси, Мадриддаги саргузаштлари ва зилзиладан омон қолган мухлиси ҳақидаги ҳикояси
12:45 / 27.04.2025
Можароли класико. «Реал» бу сафар жанг таклиф қилди, аммо озроқ етмади
02:38 / 03.04.2025