Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
ОАВ: Туркиянинг 200 га яқин диппаспортли фуқароси Германиядан бошпана сўради
Туркия жумҳуриятининг дипломатик паспортларига эга 200 га яқин фуқароси сўнгги бир йилда ГФРда бошпана топди. Бу ҳақда DPA агентлиги Германия ички ишлар вазирлигининг махфий маълумотларига асосланган ҳолда хабар қилмоқда.
"Бундан бўлишимумкин эмас, бир томондан биз 196 дипломатга бошпана берамиз, иккинчи томондан НАТО бўйича ҳамкор ва ЕИга аъзолигига номзод бўлган Туркия давлати билан ҳамкорликни давом эттирамиз, гўёки ҳеч нарса бўлмаётгандек", - деган Германия парламентидаги Сўл партия фракцияси вакили Севим Дагделен.
Умуман, 249 та ариза берилган. Агентликнинг аниқлик киритишича, бу рақамларга дипломатик миссиялар ходимларининг аъзолари ҳам киритилган.
Ўтган йилнинг ёзида Туркиядаги давлат тўнтаришига ҳарбий уриниш муваффақиятсизликка учрагач, ушбу тоифадаги фуқаролардан аризалар туша бошлаган.
Мавзуга оид
13:59 / 28.05.2025
Германия расмийлари Исроилнинг Ғазодаги ҳаракатларини танқид қилди
11:35 / 28.05.2025
Туркияда мураккаб вазиятга тушиб қолган ўзбекистонлик аёлга ёрдам берилди
11:22 / 28.05.2025
Германиядаги қочқинлар сони 3,5 миллион кишига етди
12:20 / 27.05.2025