Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Трамп: "Дунёга кучли мустақил мамлакатлар коалицияси зарур"
Дунёга ўз суверенитетидан тинчликни тарғиб қилиш мақсадларида фойдаланаётган кучли мустақил мамлакатлар коалицияси зарур, деди АҚШ президенти Дональд Трамп БМТ Бош ассамблеясининг 72-сессиясида чиқиш қилар экан.
"Бу ҳамкорлик ва муваффақият асосидир. Кучли, мустақил миллат мамлакатнинг турли қадриятлар билан ривожланишига имкон яратади. Турли маданиятлар, турли орзулар. Давлатлар шунчаки мавжуд эмас, улар бир-бирини ҳурмат қилган ҳолда елкама-елка иш олиб боради. Кучли мустақил миллатлардан иборат коалиция - муваффақият асоси", - деди у.
Шу ўринда Трамп Қўшма Штатлар ҳудудий экспансияга эмас, "ўзаро ҳамжиҳатлик ва дўстлик" сари интилаётганини таъкидлади.
"Биз низо ва кураш эмас, ўзаро ҳамжиҳатлик ва дўстлик тарафдоримиз. Бизни мафкура эмас, натижа қизиқтиради. Биз умумий мақсадлар, манфаатлар ва қадриятларга асосланган реализм сиёсатини юритмоқдамиз", - деди Оқ уй раҳбари.
Шунингдек Трамп Америка ўз қарашларини бировларга тарғиб қилмоқчи эмаслиги, шунчаки бошқаларга ибрат бўлишни исташини айтиб ўтди.
Мавзуга оид
11:54 / 24.05.2025
Трамп АҚШ ядровий энергетикасини кенгайтириш бўйича фармонларни имзолади
11:10 / 24.05.2025
Суд Трампнинг Таълим вазирлигини ёпишга уринишини блоклади
09:35 / 24.05.2025
Суд Трампнинг Ҳарвардга хорижликларни қабул қилишни тақиқлаш қарорини блоклади
11:13 / 23.05.2025