Apple раҳбари iPhone X'нинг нархи ҳақидаги саволга жавоб берди
Apple корпорациясининг бош директори Тим Кук iPhone X учун белгиланган 1000 долларлик нархни "оқилона" деб ҳисоблайди. У ABC каналининг Good Morning America шоусида шу ҳақида маълум қилди.
"Бу сиз олаётган технологиялар учун оқилона нарх. Маълум бўлишича, аксарият одамлар телефон учун узоқ вақт давомида ҳисоблашиб юришар экан. Шундай экан, ҳамма ҳам телефоннинг бор нархини биттада эълон қилавермайди. Бундан ташқари, кўпчилик аввалги смартфонини олдиндан сотади, баъзи сотувчилар эса уларга чегирмалар таклиф қилишади", - дея таъкидлади Кук.
Шунингдек Apple раҳбари iPhone X'даги Face ID хавфсизлигига доир саволларга жавоб берди. У барча маълумотлар фақат қурилманинг ўзида сақланиши ва ҳеч қаерга юкланмаслигини таъкидлади.
iPhone X 12 сентябрь куни Apple корпорациясининг Калифорниядаги тақдимотида намойиш қилинди. Смартфон деярли бутун фронтал панелни эгалловчи 5,8 дюймли OLED-дисплейга эга бўлди. Шунингдек қурилма янги камера ва симсиз зарядка билан таъминланди. Телефон сотувларига ноябрь ойида старт берилади.
Мавзуга оид
01:36 / 24.10.2024
Apple бош директори iPhoneʼга сунъий интеллект жорий этилиши олдидан Хитойга ташриф буюрди
17:02 / 06.01.2021
Apple раҳбари бир йилда қарийб 300 млн доллар ишлади
10:41 / 12.08.2020
Apple раҳбари Тим Кук миллиардерга айланди
11:47 / 03.08.2020