Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Қозоғистон парламенти Ўзбекистон билан автомобиль қатнови тўғрисидаги битимга тузатишлар ратификациясини маъқуллади
Қозоғистон парламенти депутатлари бугун, 20 сентябрь куни бўлиб ўтган ялпи мажлисда Қозоғистон ва Ўзбекистон ўртасида халқаро автомобиль қатнови тўғрисидаги Битимга, шунингдек, Қозоғистон-Норвегия халқаро автомобиль ташувлари тўғрисидаги Битимга тузатишлар киритилишини тасдиқладилар. Бу ҳақда Kazakhstan Today хабар бермоқда.
Мамлакат Мажилиси спикери Нурлан Нигматулиннинг сўзларига кўра, Ўзбекистон ва Норвегия билан келишувлар Қозоғистоннинг транспорт инфратузилмасидан фойдаланадиган глобал логистика схемаларини шакллантиришга қаратилган.
Хабар қилинишича, келишувларни ратификация қилиш йўловчиларни, шунингдек, автомобиль транспортини, савдо-иқтисодий ҳамкорликни ривожлантириш учун ҳуқуқий асос яратади.
Мавзуга оид
12:06 / 02.03.2025
Қозоғистонда ичида ўзбекистонликлар бўлган автобус ЙТҲга учради
18:14 / 28.02.2025
Нукусдан Қозоғистонга янги поезд қатнови йўлга қўйилади
21:03 / 27.02.2025
Қозоғистон бензин ва дизель ёнилғиси экспортига қўйилган тақиқни узайтиради
17:32 / 25.02.2025