Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Пахта даласида фожиа. Рафиқаси ўрнига теримга чиққан эр далада жон берди
Андижон вилоятидаги Kun.uz манбалари берган хабарларга кўра, Андижон шаҳридаги мактабда фаррош бўлиб ишловчи рафиқасининг ўрнига пахта теримига чиққан 58 ёшли Музаффар Умрзақов далада юрак хуружидан вафот этган.
Маълум бўлишича, марҳум Музаффар Умрзоқовнинг рафиқаси Андижон шаҳридаги 8-умумий таълим мактабида фаррош вазифасида ишлайди. Фожиа 16 сентябрь куни Избоскан туманидаги фермер хўжаликларидан бири даласида рўй берган. Унинг жасади Андижон шаҳридаги уйига тез ёрдам машинасида олиб бориб берилган.
Айни вақтда бюджет ташкилотларида ишловчи ходим ва хизматчиларни ёппасига пахта теримига жалб этилиши туфайли соғлиги яхши бўлмаган ва ҳомиладор аёллар ўз ўрниларига маълум маблағ эвазига одам ёллашга ёки теримга ўз яқинларини чиқаришга мажбур бўлишмоқда.
Мавзуга оид
22:14 / 27.05.2025
«Насаф» «Андижон»ни мағлуб этиб, Ўзбекистон Суперкубоги эгаси бўлди
23:01 / 26.05.2025
Андижонда дарахт Cobalt устига қулаб тушди
19:26 / 26.05.2025
Андижонда танишлари орқали 100 минг доллар кредит олиб беришни ваъда қилган шахс ушланди
07:50 / 24.05.2025