Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Бангладеш бош вазири: Мамлакатга Мьянмадан 800 мингдан ортиқ қочқин келди
Бугунги кунга келиб мяньмалик роҳингя мусулмонларининг 800 мингдан ортиғи Бангладешга қочиб келди. Бангладеш бош вазири Ҳасин Вазид БМТ Бош Ассамблеясининг 72-сессиядаги умумсиёссий муҳокамаларда шу ҳақда маълум қилди.
"Биз айни вақтда Мьянмадан мажбур бўлиб келган 800 мингдан ортиқ роҳингя мусулмонларига бошпана бердик", - деган у. Вазид хонимнинг сўзларига кўра, Мьянманинг Рокҳайн штатида "роҳингялар ҳуқуқлари поймол этилмоқда".
"Биз Мьянма ҳукуматининг ўз чегара ҳудудида роҳингялар қайтиб бора олмасликлари учун мина ётқизаётганини даҳшат билан кузатаяпмиз", - деган Бангладеш ҳукумати раҳбари. Унинг сўзларига кўра, "роҳингялар юзлаб йиллар мобайнида яшаган ўз ватанларидан этник тозалашлар сабабли қочмоқда".
"Бу одамлар хавфсиз ҳолда шараф билан ватанларига қайтиш имконига эга бўлишлари лозим", - деб таъкидлаган бош вазир БМТ ва жаҳон ҳамжамиятини "ушбу инқирозга барҳам бериш учун чоралар кўриш"га чақирди.
Вазиднинг айтишича, Мьянма ҳукумати "дастлабки шартларсиз ва зудлик билан ҳамда доимий равишда Рокҳайндаги этник тозалашларга барҳам бериши керак".
Мавзуга оид
18:09 / 07.04.2025
Мьянмадаги вайронкор зилзила сабаблари айтилди
23:38 / 29.03.2025
Шавкат Мирзиёев Мьянмадаги ҳалокатли зилзила юзасидан ҳамдардлик билдирди
16:15 / 29.03.2025
Мьянма ва Таиланддаги зилзиладан жабрланганлар орасида ўзбекистонликлар йўқ — консулхона
23:25 / 23.12.2024