Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Бенгал йўлбарсларининг ноёб оқ йўлбарсга ҳужуми фожиали тугади
Ноёб оқ йўлбарс бенгал йўлбарслари ҳужумидан кейин ҳайвонот боғида ҳалок бўлди. Бангалордаги Binaryghatta Biological Park'да оқ йўлбарсларнинг тўсиғи ёпилмай қолиб кетган маҳал бенгал йўлбарслари ҳужум уюштирган. NDTV шу ҳақида маълум қилди.
Binaryghatta Biological Park директори Сантош Кумарнинг сўзларига кўра, ҳайвонот боғи ходимлари йўлбарсларни масофадан ажратишга уринишган, бироқ бефойда.
Шрея номини олган жонивор тўрт кун аввал умуртқа поғонаси, юзи ва оёқларидан жароҳатлар олган, пайшанба куни эса унинг жони узилган.
Бошқа оқ йўлбарс - Амар ҳам жағ ва оёқ соҳаларидан жароҳат олган, лекин у омон қолишга муваффақ бўлган.
Indian Tiger Welfare Society маълумотларига кўра, дунёда атиги 200 оқ йўлбарс қолган.
"Бахтсиз ҳодиса юзасидан тергов олиб борилмоқда", - дейди ўрмон сектори учун масъул С.Жаярам.
Паркда атиги 5 оқ йўлбарс, 20дан ортиқ бенгал йўлбарси қолди.
Мавзуга оид
16:36 / 30.12.2024
Ҳиндистонда ҳаво ифлосланиши миллионлаб одамларнинг ўлимига сабаб бўлмоқда
08:11 / 14.12.2024
Канадада ҳар йигирманчи ўлимга эвтаназия сабаб бўлмоқда
17:35 / 25.10.2024
Ўзбекистонда туғилиш камайди, ўлимлар сони эса ошди
14:45 / 18.07.2024