Иқтисодиёт | 08:16 / 23.09.2017
11214
1 дақиқада ўқилади

Apple акциялари кескин арзонлашиб кетди

Фото: AP

Apple Inc. компаниясида маълум қилинишича, компания акциялари охирги 17 ой ичидаги энг катта йўқотишга учради. Бу ҳақда Financial Times нашри хабар берди.  

Нашрнинг маълум қилишича, Apple акциялари охирги савдолар вақтида 1,5 фоизга, ҳафта бошидан эса 5,2 фоиздан кўпроққа арзонлашган.

Шунингдек таъкидланишича, Apple’нинг жорий ҳафтадаги бозордаги капиталлашуви 43 млрд доллардан кўпроққа камайган.

Таъкидлаш жоизки, Apple жорий ойда барча маҳсулотлари нархини оширди. Компания 12 сентябрда янги смартфонларини тақдим қилганди.  

Маълум қилинишича, компания Apple Watch 3 ақлли соатлари савдоси олдидан уларда уланишда муаммолар мавжудлигини тан олган.

Мавзуга оид