Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Имконияти чекланган қизга тикув машинаси беришни таклиф этишди, бироқ бу рад этилди
“Фидойинг бўлгаймиз сени, Ўзбекистон!" шиори остида ташкил этилган “Ёшлар поезди” акцияси тарғиботчилар гуруҳи Чимбой туманида имконияти чекланган ёшлар ҳолидан хабар олишди. Бу ҳақда Kruz.uz ёзмоқда.
Қайд этилишича, дастлаб болаликдан имконияти чекланган қизга унинг онаси тикув машинаси беришларини сўради. Бироқ, Ўзбекистон Психологлар Ассоциацияси аъзоси Жиянбоев Абдумалик қиз билан суҳбатлашганидан сўнг, унга тикув машинаси билан ишлаш мумкин эмаслигини аниқлади. Шу тариқа, бу қиз билан психологлар алоҳида шуғулланади ва шунга қараб унга бошқа совға бериладиган бўлди.
Шундан сўнг, тарғиботчилар 4 яшар имконияти чекланган боланинг ҳолидан хабар олишди. Психолог ва шифокорлар бола билан суҳбатлашиб, унинг касалини аниқлашганидан сўнг, Ўзбекистон Ёшлар Иттифоқига ушбу болани Исроил давлатида даволаниб келиши учун пул ажратишни ёки Ўзбекистонга ташриф буюрган хорижлик шифокорларнинг болани даволашига ёрдам беришини таклиф сифатида киритадиган бўлишди.
Тарғиботчилар гуруҳи яна бир хонадонга ташриф буюришди. Ушбу уйда яшовчи аёл имконияти чекланган қизи борлигини, ўғли эса бу йил коллежни битирганини, бироқ у ишга жойлаша олмаётганлиги таъкидлади. Мазкур масала туман ҳокимлиги томонидан ҳал қилиб бериладиган бўлди.
Мавзуга оид
08:42 / 25.08.2020
Қорақалпоғистонда 14 нафар қиморбоз ушланди
11:10 / 29.11.2019
«Қизлар овози» платформаси қизларга нималарни ваъда қилади?
23:48 / 29.08.2019
Ўзбекистон тарихидаги энг ёш вазир ўринбосари Ёшлар Иттифоқига вақтинча раис бўлди
23:26 / 29.08.2019