Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Нукусда уй эгаларига 2 йилдан бери кадастр ҳужжати берилмаган, дўконлар эса аукционга қўйилиш арафасида
Нукус шаҳридаги Қорақалпоғистон кўчасидаги кўп қаватли 32-уйда жуда ҳам кўп камчиликлар учрамоқда, деб ёзади Kruz.uz.
Қайд этилишича, 2015 йили фойдаланишга топширилган ушбу кўп қаватли уйнинг айрим ишлари чала қолиб кетган.
Бундан ташқари, уй эгаларининг қўлида 2 йилдан бери уйнинг ҳеч қандай ҳужжатлари йўқ. Уйнинг кадастр ҳужжатлари расмийлаштириб берилмаган.
“Уйда истиқомат қилувчилар нима сабабдан уй ҳужжатларини бермайсиз, деб ушбу кўп қаватли уйни қурган МЧЖ раҳбарларига қайта-қайта мурожаат қилишса ҳам, раҳбарлар бир-бирларини баҳона қилиб, МЧЖнинг лавозимли шахсларига қарата қўзғатилган жиноят иши борлигини баҳона қилиб, уй эгаларини алдаб келишмоқда”, - дея ёзади нашр.
“Нукус темир бетон қурилиш” МЧЖ раҳбарлари бўлган Базарбай Адилбеков ва Бауржан Боранбаевлар бир-бирини айблаб, ушбу 32-уйга ажратилган маблағларни, яъни кўп суммадаги пулларни ўз манфаатлари йўлида сарфлаб юборишганидан хабардор бўлдик”, - деган уйда яшовчи аҳоли ва дўкон эгаларидан бири.
“Бизлар ушбу МЧЖ билан икки томонлама шартнома тузиб тегишли пулларни шу кунга қадар тўлаб келдик. Бироқ яқинда “Мажбурий ижро бюроси” ходимлари келиб, огоҳлантирмасдан бизларнинг биринчи қаватдаги дўконларимизни тортиб олиб, суд қарорига мувофиқ хатланди, деб эшикларимизни қоғоз билан печатлаб ёпиб кетди, - дейди уйнинг 1-қаватидан дўкон сотиб олган тадбиркор. - Бундан сўнг 2-3-4 қаватда яшаётган оилаларнинг уйларини ҳам хатлаймиз, деб айтишди. Сабаби шу кўп қаватли уйни қурган жамиятнинг қарзи кўп экан, деб бизларни огоҳлантирди. Бу жамият раҳбарлари ходимлари қандай қилиб халқни ўйламай, ўз манфаатлари йўлида шунча пулни йўқ қилишган?”
Нашр мухбирлари 32-уйни кўздан кечирар эканлар, подъездлар ишланмаганлиги, ертўлалар очиқ ҳолда қолдирилгани, квартиралардаги хоналарга ишлов берилмаганининг гувоҳи бўлишган.
Таъкидланишича, уйнинг олдида болалар майдончаси йўқ.Чиқинди ташлайдиган яшиклар эшик олдида тартибсиз ҳолда турибди. Ҳаттоки икки подъездда ҳеч қандай ишлар амалга оширилмаган. Фақатгина бино қад ростлаган.
32-уйда истиқомат қилаётган оилалар ва 1-қаватдаги дўкон эгалари 3 та масала бўйича мурожаат йўллашган.
1. Мазкур 32-уйдаги дўкон ва квартираларни барча кадастр ва бошқа ҳужжатларини тез кунда ишлаб бериш;
2. Мажбурий ижро бюро томонидан хатланган дўконларни хатловдан чикариш;
3. Кўп қаватли уйнинг ташқи томонида чала қолдирилган ишларни тўлиқ ишлаш ҳамда болалар майдончасини қуриб бериш;
“Дўкон эгаларини ташвишлантираётган нарса шуки, агар “Нукус темир бетон қурилиш” МЧЖнинг “Миллий банк”дан ва бошка ташкилотлардан жами 3,2 млрд сўм қарзи тўланмаса, уларнинг дўконлари аукционга қўйилар экан. Шунинг учун дўкон эгалари ушбу масалани тезроқ ҳал қилиш бўйича мурожаат этишди. Дўкон сотиб олган тадбиркорларнинг айби нима? Улар ўзларининг ишлаб топган пулларига сотиб олган дўконларидан, бошқа бировнинг айби билан айрилиб қолаверишадими?”, - дея ёзади нашр.
Мавзуга оид
19:24 / 20.05.2025
Нукус давлат техника университетига янги ректор тайинланди
07:33 / 26.04.2025
Нукусда инсульт бўлиб, уйида қамалиб қолган фуқаро қутқарилди
19:59 / 05.04.2025
Саида Мирзиёева Орол маданият саммитида иштирок этди
19:40 / 14.03.2025