Спорт | 12:30 / 24.09.2017
30960
1 дақиқада ўқилади

Фотофакт. Асқар Толибжонов ЎФФдан кетди

Ўзбекистон Футбол федерацияси қошида ташкил қилинган ва кейинчалик фаолияти тугатилган терма жамоалар маркази раҳбари бўлиб ишлаган Асқар Толибжонов, кейинчалик ЎФФ расмий сайтида ташкилот вице-президенти сифатида кўрсатиб келинарди.

Эндиликда федерация расмий сайтида берилган раҳбарият тўғрисидаги маълумотлар саҳифасида Асқар Толибжонов бутунлай олиб ташланган. Шундан билиш мумкинки, Толибжонов бу лавозимидан ҳам кетган.

Фото: Tribuna.uz

Ҳозирча Асқар Толибжоновнинг кейинги фаолияти борасида маълумотлар берилмаган.

Мавзуга оид