Фан-техника | 23:26 / 24.09.2017
15774
1 дақиқада ўқилади

Galaxy X смартфони iPhone X'ни ортда қолдириши кутилмоқда

Фото:gazetadaily.ru

Samsung тўлиқ мослашувчан экранга эга бўлувчи Galaxy X смартфонини ишлаб чиқармоқда. Бу модель бренд ватанидаги радиотадқиқотлар агентлигида рўйхатдан ўтказиб бўлинган. Қатор оммавий ахборот воситалари шу ҳақида хабар берди. 

Ҳужжатларга кўра, Galaxy - SM-G888N0 сифатида қайд этилган, охирги икки белги (N0) унинг ички бозорга мўлжалланганига ишора қилади. 

Қурилма ҳақида ҳозирча ҳеч нарса маълум эмас, бироқ бундан аввал 2018 йилда Note серияли янги қурилма ишлаб чиқарилиши ва у мослашувчан экранга эга бўлиши ҳақида маълум қилинган эди. 

Экспертлар SM-G888N0'нинг ҳатто iPhone X'да йўқ  энг илғор технологияларга эга бўлишини ва 2017 йилнинг охиридаёқ  илк ишчи прототиплар ҳақида маълумотлар пайдо бўлишини тахмин қилишмоқда. 

Фото:gazetadaily.ru

Таъкидлаш жоизки, iPhone X сотувларига ноябрь ойида старт берилади. 

Мавзуга оид