Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Сафарбарлик чақируви резерви хизматчисининг тўлаган бадал пуллари қай ҳолатда қайтарилади?
САВОЛ: Фуқаро мажбурий хизматга (1 ойлик) армияга 27 ёшга тўлгунча бориши керак. 27 ёшга тўлишига 3 ой қолган, афсуски, шу давр мобайнида соғлиғи ёмонлашиб, сил касалига дучор бўлди. Шу ҳолатга тушгунча шартнома пули тўлиқ тўланган. Ўша пулни қайтариб олса бўладими?
Абдулазиз Холмуродов
ЖАВОБ: Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 22 февралдаги 99-сонли Қарори билан тасдиқланган «Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг сафарбарлик чақируви резервида хизматни ўташи тартиби тўғрисида»ги Низомнинг 91-бандига мувофиқ, пул бадалларини тўлаган, бироқ ҳарбий йиғинлардан ўтмаган сафарбарлик чақируви резерви хизматчисининг тўлаган пул бадаллари белгиланган тартибда қуйидаги ҳолатларда қайтариб берилади:
- сафарбарлик чақируви резерви хизматчиси ҳарбий хизматга яроқсиз деб эътироф этилганда;
- унга тиббий-меҳнат экспертиза комиссияси (ТМЭК) томонидан I, II ёки III гуруҳ ногиронлиги берилганда.
- сафарбарлик чақируви резерви хизматчиси вафот этган тақдирда тўланган пул бадаллари унинг яқин қариндошига, меросхўрига, васийсига ёки ҳомийсига қайтарилади.
- ортиқча тўланган, шунингдек, Махсус ҳисоб рақамига янглиш ўтказилган пул бадаллари мазкур Низомнинг 92 ва 93-бандларида белгиланган тартибда қайтарилади.
Бошқа ҳолатларда Махсус ҳисоб рақамига ўтказилган пул бадаллари қайтариб берилмайди.
Ушбу масалада тегишли ҳудуддаги мудофаа ишлари бўлимига мурожаат этилиши лозим.
Саволга ҳуқуқшунос Фозилжон ХАТАМҚУЛОВ жавоб берди.
Эслатма: «Юридик хизмат минбари»да саволларга берилаётган жавоблар тавсиявий характерга эга.
Мавзуга оид
13:20 / 21.05.2025
ОАВ: Уруш бошидан бери Россия армиясидан 49 минг киши қочган бўлиши мумкин
01:15 / 01.05.2025
НАТО разведкаси: Россия армиясига ҳар ой 30-40 минг киши ёлланмоқда
17:52 / 19.04.2025
Ўзбекистон ҳарбийлари Покистондаги халқаро армия ўйинларида ғолиб бўлди
18:26 / 26.03.2025