Жаҳон | 10:36 / 26.09.2017
5650
1 дақиқада ўқилади

Ироқ ҳукумати курдлар билан мустақиллик референдуми натижасини муҳокама қилмайди

Фото: Reuters

Бағдод ҳукумати Ироқ Курдистони билан минтақанинг мустақиллик бўйича референдум натижасини муҳокама қилмайди. Бу ҳақда Ироқ бош вазири Ҳайдар ал Абадий референдумнинг илк натижалари маълум бўлганидан сўнгги телемурожаатида баёнот берди.  

“Биз референдум натижасини муҳокама қилишга ёки у бўйича баҳс юритишга тайёр эмасмиз. Чунки у конституцияга зиддир”, - деган бош вазир. Ироқнинг Ал Арабия телеканали ҳукумат раҳбарининг баёнотини намойиш этган. 

Бош вазирнинг таъкидлашича, Бағдод Ироқнинг барча фуқароларини, хусусан, мамлакат шимоли ва шимоли-шарқида истиқомат қилувчиларни зўравонликлардан муҳофаза қила олади. Унинг қайд этишича, овоз бериш чоғида “қалбакилаштиришлар, сохталаштиришлар ва фуқароларга тайзиқ ўтказишлар” кузатилган. 

25 сентябрь куни бўлиб ўтган референдумнинг сўнгги натижаси 3 кун ичида маълум бўлади. 

Мавзуга оид