Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Бундан буён тиббиёт олий таълим муассасалари битирувчилари дипломида ихтисослик қайд этилади
Эндиликда Ўзбекистондаги тиббиёт олий таълим муассасалари битирувчиларининг дипломига ихтисослик қайд этилиши белгилаб қўйилди. Бу ҳақида KUN.UZ мухбири тиббий таълимдаги ислоҳотларга бағишланган матбуот анжуманида берилган маълумотга асосланиб хабар берди.
Таъкидлаш жоизки, илгари олий тиббий таълим муассасалари битирувчиларининг дипломларида ихтисослик кўрсатилмас эди. Бунинг натижасида эса ички ва ташқи меҳнат бозорида ўзига хос муаммо ва салбий ҳолатлар кузатилаётганди.
Битирувчи дипломига ихтисослик қайд этилиши орқали тиббиёт олий таълим муассасалари битирувчиларининг етакчи хорижий тиббий таълим муассасалари ҳамда илмий марказларда малакасини ошириш ва уларни қайта тайёрлаш борасида дуч келинаётган тушунмовчиликларга ҳам барҳам берилади.
Мавзуга оид
13:43 / 26.02.2025
Жанубий кореялик талаба кўзлари ёрдамида диссертация ёзиб, магистратурани муваффақиятли тамомлади
18:02 / 17.04.2024
Хусусий олий таълим: тижорий манфаат ва сифатли таълим мувозанати қандай топилади?
14:36 / 21.08.2023
«Сохта диплом туфайли обрўйим бир пул бўлганди» – собиқ ИИБ ходимининг тазаррулари
13:08 / 04.11.2022